Миллий гвардия НВББ ББИБ Уйчи туман инспектор психологлари, туман ИИБ инспектори, туман ММТБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1 сонли қарори ижроси бўйича чора-тадбирлар режасининг 3-йўналиши ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида "Хавфсиз бола" профилактик тадбири ўтказиб келинмоқда.

Бунда асосий эътибор тунги вақтларда фарзандини назоратсиз қолдирган ота -налар билан ишлаш, вояга етмаган шахсларнинг жиноят қурбони бўлиш эҳтимоли юқори бўлган жойлар, компьютер ўйинлари, тунги кўнгилочар масканларга вояга етмаганларни киритмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.