Маълумки, Уйчи туманидаги "Умид ниҳоллари" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси капитал қурилиш бошқармаси буюртмачилигида "Келажак мега строй" МЧЖ томонидан замонавий қиёфага кирди. Бу ерда реконструкция ишлари амалга оширилди.
Бугун оромгоҳга Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи Азамат Бобохонов, мониторинг бўлими бошлиғи Камолхон Обидовлар ташриф буюриб, амалга оширилган ишлар, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Мавсум олдидан тайёргарлик ишлари бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.







