✅Уйчи туманидаги Ўнҳаят маҳалласида комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим Зиёдилла Деҳқонов фаолияти юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда ижтимоий ходимлар маҳаллада ижтимоий ходим учун яратилган шароитлар ва зарур бўлган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар юритилиши , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли Қарорига мувофиқ маҳаллада "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида “Мини лойиҳа” бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича зарурий тушунча ва кўникмаларга эга бўлишди. 2025 йилда ижтимоий ходим томонидан амалга оширилиши режалаштирилган мақсадли кўрсаткичлар бўйича режалар тақдимоти билан танишишди.

Семинар якунида ижтимоий ходимларга олган янги билим ва кўникмаларини ўз маҳаллаларида жорий этиш бўйича зарурий тавсиялар берилди.