Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарорига кўра Уйчи туман маданият марказида "Турон" мактаб театри танловининг якуний туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда 11, 34, 39, 40-мактаблар жамоалари 2 та шарт асосида ўзаро беллашдилар. Якуний натижага кўра 40-мактаб жамоаси биринчи, 39-мактаб жамоаси иккинчи, 34-мактаб жамоаси учинчи ўринларни эгаллаб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Танлов якунида туман ММТБ ўринбосари Ф.Боймирзаев, "Баркамол авлод" болалар мактаби директори Р.Режаббоевлар ғолиб жамоаларни тақдирлашди.
Адҳамжон ҚАҲҲОРОВ, 34-мактабнинг ММИБД ўринбосари. 








