26 февраль куни халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Уни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш.Мусаев очди ва бошқариб борди.

Дастлаб туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи М.Заитовларнинг 2024 йил давомида тизимда амалга оширилган ишлар, 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг “Уйчи туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил йиллик ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида”, “Уйчи туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларни йўналтириш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сонли Фармони асосида Уйчи туманини 2025 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда “ Фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда сайловни ташкил этишга кўмаклашувчи туман комиссия таркибини тузиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-937-сонли Қонуни ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2024 йил 7 ноябрдаги 543-6-0-Қ/24-сонли қарори ижросини Уйчи туманида таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Уйчи туманида 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури ижроси ҳамда 2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни кўриб чиқиш тўғрисида”, ”Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши томонидан қонунларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ҳузурида эксперт гуруҳи ташкил қилиш тўғрисида”ги КҚ-52-V сонли қарори ҳақида”, ”Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши томонидан Кенгаш сўровини, маҳаллий Кенгаш депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-53-V сонли қарори ҳақида”, “Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот(ахборот)ларини эшитишнинг тартибини тасдиқлаш тўғрисида”, “ Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида”, ”Уйчи тумани халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида”, “Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутатлари томонидан сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масалалар муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.