Маълумки, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги тегишли қарорига асосан Наманган вилояти бўйича халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши фаолияти намунали йўлга қўйиладиган Кенгашлар рўйхатига киритилган.
Кенгаш фаолиятининг намунали ташкил қилинишида ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида халқ депутатлари тумани Кенгаши, туман Кенгаши котибияти томонидан 2025 йил 1-чорак учун доимий комиссиялар ва депутатларнинг фаолияти бўйича ўтказиладиган медиа режа тасдиқланди. Унга кўра, брифинг, пресс тур, матбуот анжумани ўтказилиши кўзда тутилган. Бу тадбирлар орқали Кенгаш ҳамда депутатлар фаолияти, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар кенг оммага етказиб борилади ҳамда очиқлик сиёсати таъминланади.
Матбуот анжумани иштирокчилари, ОАВ, блогерлар вакиллари мавзу юзасидан таклифлар билдиришди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






