Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Ёркатай МФЙда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими жамоатчилик кенгаши аъзолари, “Кексалар маслаҳат гуруҳи” фаоллари билан навбатдаги режалар белгилаб олинди.

Жамғарманинг туман бўлими раиси, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев фаоллар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб, ҳафта давомида амалга ошириладиган ишлар, ёшлар тарбияси, бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тизимли иш ташкил этилишини айтди.