Уйчи тумани 2- сектор ҳудудидаги Чўртук маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги томонидан "Аёл - қадриятлар давомчиси" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда туман ҳокими Ш. Мусаев ҳамда сектор раҳбарлари қатнашдилар. Маҳалла ҳудудидаги хонадонларда сумалак сайли, ош танлови, спорт ва маданий, мусиқий тадбирлар бўлиб ўтди. Унда тумандаги 16, 21, 45-мактаблар, 37, 44, 47-ДМТТлар жамоалари ҳам фаол қатнашдилар.

Тадбир давомида туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокорлари томонидан тиббий кўрик ташкил қилинди. Ҳунарманд хотин-қизларнинг қўл меҳнати билан тайёрлаган кўргазмалари, миллий куй-қўшиқ ва рақслар, урф-одатлар намойиши барчанинг эътиборини тортди.

Тадбир ниҳоясида фаол хотин-қизлар вакиллари тақдирланди.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.