Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Шафтоли МФЙда яшовчи Иминжон Қобилов хонадонида учта оила бўлиб, ўн киши истиқомат қилади.
Хонадон соҳиби миришкор деҳқон. Оила бекаси Ҳайитхон опа ҳам нафақада бўлса-да бирдам тиним билмайди. Уч сотихли экин майдонида иккита иссиқхона мавжуд. Ошкўк, укропни бозорга чиқаришаётган бўлса, кўкпиёз, редиска ҳам тайёр бўлиб қолай деди. Ҳалол меҳнати билан рўзғорига барака киритаётган бу оила намунали оила ҳамдир.






