Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Шафтоли МФЙда истиқомат қилувчи Ҳусанбой ота Душаев олтмиш уч ёшдалар. Отахон хонадонидаги 4 сотих экин майдонининг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиб, саримсоқпиёз, редиска, кўкатлар етиштирмоқда. 10 қути асалари ҳам мавжуд.