Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутати Гавҳархон Ҳакимова ташаббуси ҳамда 12-мактаб жамоаси, ҳомийлар ёрдами билан 3-сектор ҳудудида жойлашган мазкур мактабга кириш ҳудудида, Уйчи-Ахси автомагистраль йўлига ақлли светофор ўрнатилди. Светафор қуёш панелига ҳам ишлайди.

- Мактабимизда 1125 нафар ўқувчи ўқийди,-дейди Гавҳархон Ҳакимова. –Светафорнинг ўрнатилиши ўқувчилар хавфсизлигини таъминлашда жуда қўл келяпти. Бу хайрли ишга ҳисса қўшган барча ҳамқишлоқларимизга миннатдорчилик билдираман.