Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги 41-мактабда сектор раҳбарлари ёшлар вакиллари билан учрашдилар.

Таълим-тарбия, дарс жараёнлари, мактаб кутубхонасида яратилган шарт-шароитлар сектор раҳбарларининг эътиборида бўлди.

Туман ҳокими ташаббуси билан мактаб кутубхонасига янги мебель жиҳозлари топширилди. Сектор раҳбарлари ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ёшлар ишлари агентлиги томонидан 200 дона янги бадиий адабиётлар мактаб кутубхонасига совға қилинди.