Уйчи туманида “Оила ва хотин-қизлар маскани” фаолиятини давом эттирмоқа.
Туман марказида ташкил қилинган мазкур масканда касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка кўмаклашиш, фитнес ва рақс, психолог ва юрист, болалар, тиббиёт, оила қуриш арафасида турган ёшларни турмушга тайёрлаш хоналари мавжуд. Бу ерда "Ибрат" ўқув марказининг IT йўналишидаги филиали ҳам ўз фаолиятини бошлаб, "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари"га олинган фуқаролар учун ўқув курслари бепул йўлга қўйилган.






