Уйчи туман ҳокимлиги мажлислар залида муҳим масала – яширин иқтисодиётни қисқартириш орқали бюджетга қўшимча маблағ яратиш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Йиғилишда Бош прокурор ўринбосари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари Шамсиддин Соҳибназаров, туман секторлари раҳбарлари ҳамда бир қатор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Тақдимот давомида яширин иқтисодиётни қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Бош прокурор ўринбосари томонидан бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар устида ишлаш бўйича аниқ чоралар белгилаб берилди. Шунингдек, бюджет тушумларини ошириш ва молиявий шаффофликни таъминлаш йўлида сектор ва ташкилотлар раҳбарларига тегишли вазифалар юклатилди.






