Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида”ги КҚ-51-V-cонли қарорига асосан Наманган вилояти бўйича халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши фаолияти намунали йўлга қўйиладиган Кенгашлар рўйхатига киритилган.
Халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятини намунали Кенгашга айлантириш борасида амалий ишлар бошланди. Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Наргиза Дедаханова бошчилигида депутатлардан бир гуруҳи бугун тажриба алмашиш мақсадида Янги Наманган туманида бўлди.
Дастлаб Янги Наманган тумани Кенгаши котибияти мудири М. Жамолитдинов фаолияти бўйича маълумотлар берди. Яратилган шарт-шароитлар, хоналарнинг замонавий техникалар билан жиҳозланиши эътирофга лойиқлиги алоҳида таъкидланди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров намунали Кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифларини билдирди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






