Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги  Оқтош МФЙда ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари бошланди. Маҳаллада ташкил қилинган штаб амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириб бормоқда.

Бугун маҳалла кўчаларида кенг кўламда ободонлаштириш ишлари кетяпти. Дарахтларнинг остки қисми оқланмоқда, ариқ-зовурлар тозаланмоқда. Электр линиялари назоратдан ўтказилиб, айримлари янгиланмоқда, газ қувурлари таъмирланмоқда.