Хабарингиз бор, кеча Уйчи туман маданият марказида ”Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” Турсунбой Парпиевнинг “Назм ва наво” кечаси ҳамда “Яшил макон”, гулла, яшна Янги Ўзбекистон!” деб номланган жонли ижродаги концерт дастури бўлиб ўтди.
Концертда маҳаллалардан ташриф буюрган нуронийлар кенгаши аъзолари, фахрийлар ҳам иштирок этиб, маданий дам олдилар. Дастур якунида "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев сўзга чиқиб, келгусида бу каби учрашувларни ҳудудларда ҳам ташкил қилинишини билдирди.






