Уйчи туман ҳокимлиги мажлислар залида хотин-қизлар фаоллари, пилла етиштиришга масъул бўлган агрономлар иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман "Агропилла" МЧЖ раҳбари С.Жўраева, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва пиллачилик агрономлари қатнашдилар.

Йиғилишда ўтган йилги мавсум давомида йўл қўйилган айрим камчиликлар таҳлил этилиб, келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, ҳар бир маҳаллалардан лидер аёллар ва қурт боқувчиларнинг рўйхатини шакллантириш, уларни мавсумга қадар ўқитиш, қурт боқувчилар билан шартномаларни тасдиқлаш ва мавсум давомида фаол иштирок этган хотин-қизларни рағбатлантириш, сиҳатгоҳларга йўлланмалар ажратиш таъкидланди.