Уйчи туманидаги  37-мактаб психологи Феруза Қодирова юқори синф  ўқувчилари билан "Замонавий касблар ва электрон қурилмалар" мавзусида  очиқ машғулот ўтиб берди.

Машғулотни   10-синф ўқувчиси Баҳромжон Жалолиддинов тренер ўқитувчи сифатида олиб борди. Ўқувчилар баҳс-мунозара, жамоавий ишлаш ва янги лойиҳалар ғояларини биргаликда ишлаб чиқишди.

Очиқ машғулотда иштирок этган туман ИИБ бошлиғи У.Эшонов, 4-сектор раҳбари М.Қодиров, туман ҳокимлиги вакиллари А.Собиров, Ж.Қосимов,  туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов,  ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими  раҳбари М.Зоитов, туман ММТБ ташхис бўлими раҳбари М.Эргашевлар ўқувчиларнинг икки-уч тилда бемалол сўзлаша олиши, дарс давомидаги маҳоратлари ва билимларига юқори баҳо беришди. Ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Баҳромжон Ғайбуллаев бошчилигидаги мактаб жамоасига муваффақиятлар, янги марраларни забт этишлари тиланди.