Уйчи туманидаги 16-мактабда “Миллий либос – миллат ғурури” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда мактаб директори Ҳалимжон Муродов, туман Кенгаши депутати Акмалжон Абдуллаев, Исломобод МФЙ раиси Бобурбек Аҳмедов, миллий гвардия вакили, инспектор психолог Исмоил Тоштемировлар иштирок этишди.
Миллий либосларимиз – бу нафақат кийим-кечак, балки аждодларимиз мероси, маданиятимиз тимсоли ва ифтихоримиздир. Ҳар бир чакмони, дўппи ёки атласу адрасдан тикилган либосда бобокалонларимизнинг маънавияти, анъаналари ва нафис зеҳни мужассам. Бугунги кунда миллий либосларимиз нафақат байрамларда, балки кундалик ҳаётимизда ҳам ўз ўрнини топиб бормоқда. Уларни кийиш – нафақат анъаналарга садоқат, балки замонавийлик ва ўзига хослик белгисидир.
Мактабдаги тадбирлар навоийхонлик кечаси билан якунланди.






