Ёш авлодга бадиий таълим-тарбия беришда, теварак-атроф, борлиқни эстетик жиҳатдан идрок этиш ва ўрганишда тасвирий санъатнинг ўрни катта. Уйчи туманидаги 5-мактабда тасвирий санъат ўқитувчиси Равшанбек Охунов томонидан 4-" Б" синф ўқувчилари иштирокида "Табиатда ранглар жилоси" мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Дастлаб, буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида ўқувчилар томонидан маълумотлар берилди. Дарс замонавий тарзда, ахборот технологиялар ва кўргазмалардан кенг фойдаланган ҳолда олиб борилди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Э.Юнусова, туман Кенгаши депутатлари А.Насриддинов, А.Парпиев, маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари М.Нуриддиновалар иштирок этиб, дарс ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Тадбирдан кўзланган мақсад ёш авлодни тасвирий санъатга бўлган қизиқиши, миллий қадрият, урф-одатларга ҳурмат ҳисси, уларнинг ички олами, орзуларини рангларда, қоғозда акс эттиришга ўргатишдир.






