уман ҳокимлиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи тумани инспекцияси давлат инспекторлари, туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда туман қурилиш архитектура бўлими ходимлари билан биргаликда Беруний маҳалласида 100 туп павлония кўчати экиш ва уларни ўз вақтида парваришлаш мақсадида “Кўчат экиш” хайрия ҳашари ўтказилди.
Бундан кўзланган мақсад кўчатчиликни ривожлантириш, кам сув талаб қиладиган дарахт навларини кўпайтиришдан иборат. Бундай тадбирлар туманимизнинг ҳар бир маҳалласида ўтказилмоқда.
Фермер хўжаликлари дала ва ариқ майдонлари қирғоқларига тут кўчатлари экиш давом этмоқда.






