Уйчи туман ҳокимлигида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб берилди.

“Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев шу кунларда таваллуд айёмини нишонлаётган фаол фахрийлардан уч нафарига Ўзбекистон "Нуроний" жамғармаси бошқаруви раиси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони С.Турдиевнинг "Табрикномаси" ҳамда жамғарма туман бўлимининг эсдалик совғаларини топширди.