Бугун “Бирлашган Деҳқонобод” ММТП ҳудудидаги “Нуршодбек Афруза ҳамкор” фермер хўжалигининг дала қирғоқ четларига 3000 туп тут кўчати ўтқазилди. Унда туман ҳокими М.Маматхонов, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси раҳбари Ж. Юлдошев иштирок этдилар.
Аввалроқ “Бахтиёр” фермер хўжалигида ҳам уч минг туп тут кўчати ўтқазилганди. Вилоят ўрмон хўжалиги томонидан туман бўйича 60 минг туп тут кўчати ўтқазилиши режалаштирилган.






