Фақат битта яхши нарса бор - билим. Фақат битта ёмонлик бор - жаҳолат. Уйчи туманидаги 35-мактабда ёшлар тарбиясига қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
“Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, туман бош имом хатиби О.Исоқов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, маърифат тарғиботчилари М.Юлдашев, А.Нажмиддиновлар халқимиз , айниқса, ёшларни одоб-ахлоқи, илм-маърифатга чорлаш бўйича маърузалар қилишди.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз ҳудудни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Вилоятдаги бунёдкорлик ишларини ўзида акс этган “Бугунги Наманган” номли видеолавҳа намойиш этилди. Мактаб директори И.Эгамбердиев мактаб- маҳалла- оила ҳамкорлиги бўйича ўз фикрларини билдирди.






