Мазкур муассаса ташкил топганига олти йил бўлиб, мослаштирилган бинода фаолият олиб бораётган эди. Кейинги вақтда бино яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли муассаса фаолияти вақтинча тўхтатилган эди. Аҳоли талаб-истакларидан келиб чиқиб, муассаса учун  4,5 млрд. сўм маблағ эвазига "Kelajak mega stroy" МЧЖ томонидан 120 ўринли янги бино қуриб, битказилди.

Бугун муассасанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят прокурори У.Мадрахимов иштирок этиб, халқимиз розилиги йўлида амалга оширилаётган бу каби бунёдкорликлар келажагимиз эгалари бўлган ёшларга эътиборнинг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.

Меҳмонлар ва фахрийлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, муассасада яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.