Уйчи туманидаги  16-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Зуҳра Дадабоева томонидан 1-"Д" синф соатида "Менинг маҳаллам" мавзусида очиқ дарс ташкил этилди.

Очиқ дарсда мактаб директори Ҳалимжон Муродов,  касаба уюшма қўмитаси раиси Иномжон Аҳмедов иштирок этишди. Синф ўқувчилари дарс давомида жуда катта қизиқиш билан фаол қатнашдилар. Ўқитувчи жараён давомида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда мавзуни очиб берди.

Ўтилган очиқ дарсда ўқувчиларнинг билимини янада оширувчи, хотирасини мустаҳкамлайдиган ноанъанавий таълим методларидан фойдаланилди.

Умиджон СУЛТОНОВ