Ижтимоий тармоқларда тепловизор бўйича қўйилган постга

Уйчи туман ХТБ тасарруфида 45 та умумтаълим муассасалари мавжуд булиб , мактаб директорларига барча таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнларини пандамея талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилиб , тегишли топшириқлар берилган. Яъни ҳозирда ўқитувчи-ходимлар , ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари таълим муассасасига келганда, кириш эшигида фильтрдан ўтишлари, маскада юришлари, сабабсиз юрмаслик қоидаларига амал қилиш шарт этиб белгиланган.

Муассасада юз фоиз пандамея талабларига мос ҳаракатланиш шарт этиб, қатъий топшириқ берилган. Шу билан бирга, антисептик воситалари захираси тугаётганлиги учун ўқувчилар таътилдан қайтишига етказиб бериш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан режалаштирилган, ҳозирда тендерга қўйилган. Тепловизор (пирометр) ҳамма мактабларга бюджет маблағлари ҳисобидан 2, 3 , 4 ва айрим мактабларга 5 донадан олиб берилган.

Баъзи бир мактаблар раҳбарлари тепловизор сонини кўпайтириш мақсадида собиқ битирувчилар, ҳомийлар кўмагида мактабнинг "Кузатув кенгаши " назоратида олишга туман ХТБ қарши эмаслигини билдирган . Лекин мактаб раҳбарлари томонидан мактаб педагогик жамоаси, ўқувчиларнинг ота-оналаридан маблағ йиғиш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Уйчи туман халқ таълими бўлими ахборот хизмати.