O'zLiDeP Уйчи туман кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан туман маданият марказида “Аёл – юксак маънавият соҳибаси!” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди. Унда O’zLiDeP туман кенгаши аппарат раҳбари С.Бозорбаева, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошлиғи Э.Юнусова, туман Кенгашига O’zLiDePдан сайланган депутат Г.Ҳакимовалар сўзга чиқиб, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва миллий қадриятларни тарғиб қилишда маърифатли аёллар салоҳияти, уларнинг ҳуқуқий ва маданий саводхонлигини оширишда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги фаолияти ҳақида мулоҳазалар билдирилди. Туманда узоқ йиллар фаолият олиб борган ҳамда партия ишларида фаол иштирок этаётган маърифатли аёллар эътироф қилиниб, уларга партия томонидан “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари тақдим этилди.