Уйчи туманидаги 45-мактабда Файзиобод, Гумбаз, Чўртук, Исломобод, Мирзаровот, Ёркатай МФЙлари фаоллари, нуронийлар, бувижонлар мактаби аъзолари, маҳалла маърифат тарғиботчилари, 11,21,27-мактаблар директорлари, кўчабошилар ва отинойилар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

“Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, диний идора вакили А.Жўраев, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, маърифат тарғиботчиси М.Юлдашевлар мавзу бўйича маърузалар қилишди.

Шунингдек, тўй-ҳашамлар, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ихчамлаштириш ва исрофгарчиликнинг олдини олиш бўйича сўз юритилди.