НОҚОНУНИЙ ФАОЛИЯТГА ЧЕК ҚЎЙИЛАДИ, БОЗОР ТАРТИБГА КЕЛТИРИЛАДИ
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг 2025 йил 23 январь куни Уйчи тумани марказида мавжуд пиёда қатнов йўлакчаларида ноқонуний савдо хизмати кўрсатилишининг олдини олиш, тадбиркорлар ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатланишини тартибга солиш ва пиёдалар ҳаракатланиши, уларга савдо хизмати кўрсатилишида қулай шарт-шароит яратиш мақсадида VII 4-3-6-86-K/25-сонли қарори (https://e-qaror.gov.uz/ru/doc/2221388) қабул қилинди.
Мазкур қарор иловасига мувофиқ ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.
Ишчи гуруҳига
-аҳолининг пиёдалар қатнови учун ажратилган йўлларда ноқонуний фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва фуқароларга аҳолига сифатли савдо хизмати кўрсатиш ва қулайликлар яратиш, ўз навбатида савдо фаолияти билан белгиланган жойларда шуғулланиши ва савдо қонун-қоидаларига сўзсиз риоя этиши тўғрисида 3 кун муддатда ёзма равишда огоҳлантириш бериш ва тушунтириш ишларини олиб боришлари, -Кадастр агентлиги туман бўлимига нонуний қурилишлар, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни қўллаш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, туман ободонлаштириш бошқармаси, туман СЕО ва ЖСБ, туман солиқ инспекцияси, туман ИИБ, “Уйчи деҳқон бозори” МЧЖ, туман ҳокимининг соҳа бўйича тегишли ўринбосарларига, қурилиш бўлими, туман иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбарларига, ишчи гуруҳига тегишли вазифалар топширилди.
Белгиланмаган жойларда ноқонуний савдо хизмати кўрсатиб келаётган фуқаро ва тадбиркорларнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қонунда белгиланган тартибда доимий равишда кескин чоралар кўриб бориш, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштириш, тадбиркорларга тегишли биноларнинг чегарасигача бўлган ҳудудларда, савдо-сотиқ билан шуғулланаётган фуқароларга белгиланган жойларида ободонлаштириш, таъмирлаш ишларини олиб бориши ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган.
@Press_Secretary_Uychi
e-qaror.gov.uz (https://e-qaror.gov.uz/ru/doc/2221388)E-qaror | Uychi tumani markazida mavjud piyoda qatnov yo‘lakchalarida noqonuniy savdo xizmati ko‘rsatilishining oldini olish, tadbirkorlar huquq-manfaatlarini ta’minlash, transport vositalari harakatlanishini tartibga solish va piyodalar harakatlanishiga, ularga savdo xizmati ko‘rsatilishida qulay shart-sharoit yaratib, aholiga savdo xizmati ko‘rsatish sifatini yaxshilash hamda savdo xizmati ko‘rsatilishida qonuniylikni ta’minlash va tuman markazida “Yashil makon” hududini tashkil etish maqsadidaЕдиная электронная система разработки, согласования и регистрации постановлений, принимаемых органами государственной власти на местах






