Уйчи туманидаги 49-сонли Истиқлол маданият марказида Қумтепа, Жийдакапа, Баландариқ, Деҳқон, Бўстон, Даҳиякота МФЙлари еттилик аъзолари, маҳаллалардаги "Кексалар маслаҳати" гуруҳининг 20 нафардан аъзоси, ҳудуддаги мактабларнинг масъуллари, ота-оналар, маърифат тарғиботчилари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Унда Юртбошимиз раҳбарлигида 2024 йил 24 декабрь куни ўтказилган 2025 йил учун устувор вазифалар юзасидан 63-сонли топшириқнинг "Мактабларда таълим-тарбия жараёнида "Бир болага етти маҳалла ота-она" шиори остида жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш ҳақида”ги 10-бандининг ижросини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т. Исматиллаев, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими раиси Ҳ.Аҳмедов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаҳаров, туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси, Қумтепа МФЙ кексалар маслаҳат гуруҳи раиси М.Юлдашевлар мулоҳазалар билдиришди.






