Уни кенгаш раиси Тоҳиржон Исматиллаев очди. Йиғилиш иштирокчиларини кексалар учун туризм ойлигини ўтказиш ва уни юқори савияда ташкил қилиш юзасидан белгиланган вазифалар тўғрисида таништирди. Ойлик давомида олиб борилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида келишиб олинди.
Йиғилишда кенгаш аъзоларидан Л.Мирзаев, М.Юлдашев, А.Нажмиддинов, Н.Турсуновлар сўз олиб, кексалар туризми ойлигини намунали ташкил қилиш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Кенгаш йиғилишида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Н.Раҳимов иштирок этди.






