Туманимиз далаларида етиштирилган пахта ҳосилини охирги мисқолича йиғиштириб олиш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан.
Туман бош имом хатиби Олимхон Исақов ҳамда фахрийларимиз вакиллари далаларда бўлиб, дуолар қилишмоқда, пахта йиғим-теримида қатнашаётганларга маънавий мадад беришмоқда.
"Ғолиб" фермер хўжалиги пахтазорларида Ахси жоме масжиди имом хатиби Қодиржон Иброҳимов ва масжид ходимлари хирмонга барака тилаб, дуолар қилишди ва имкониятлари даражасида ўз ҳиссаларини қўшишди.






