Уйчи туманининг Мирзаравот маҳалласи "Мирзаравот" кўчасида яшовчи аҳолининг мурожаати ўрганилиб, 70 та янги таянч ўрнатилди ва электр симлари тортилмоқда.

-250 кВАли трансформатор пункти ўрнига 400 кВАли замонавий трансформатор пункти ўрнатилди, -дейди Уйчи ТЭК бош муҳандиси Раҳматилло Собиров.-Бу мазкур маҳалладаги икки юздан ортиқ хўжаликда яшовчи аҳолининг сифатли электр энергиясига бўлган талабини қондириш имкониятини беради.