Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Хизиробод МФЙда маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган маҳалла ҳоким ёрдамчилари билан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, деҳқон хўжаликларига ажратилган ер майдонларида ҳайдовни тўлиқ якунлаш, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури бўйича амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Мулоқотда банк масъуллари, тадбиркорлар вакиллари ҳам иштирок этдилар, саволларга жавоб қайтарилди.