Соку маҳалла фуқаролар йиғинининг «Соғлом авлод келажак таянчи”мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида “Соғлом турмуш тарзи“ мавзусида мулоқотлар ташкил этилиб, соғлом овқатланиш, спортнинг аҳамияти кенг тарғиб қилинмоқда.
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грант маблағи асосида ўтказилаётган мазкур мулоқотларда хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари қатнашишмоқда. Шифокорлар томонидан ташкил қилинган мулоқотларда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, спортнинг аҳамияти тушунтирилиб, тиббий маслаҳатлар берилди, мавзуга доир қўлланмалар тарқатилди.






