Аҳоли билан доимий мулоқот ва мурожаатларга ечим топиш, фуқаролар дардини эшитиш, қийнаётган муаммоларга ечим топиш асосий вазифага айланди.

Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев туман Халқ қабулхонаси бошлиғи иштирокида мутасадди ташкилот вакиллари билан Ҳожиобод МФЙ фуқароларига сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида 15 та мурожаат тингланди. Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди, уларни ҳал этиш вақтлари белгиланди. Ижобий ҳал этиш бўйича ташкилот вакилларига вазифалар белгилаб берилди.