Уйчи туманидаги 26-мактабда шахмат бўйича умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Бошқарма бошлиғи кубоги" бўлиб ўтди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг масъул ходими Ф. Ширинов, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, вилоят, туман ММТБ вакиллари иштирок этдилар.
Мусобақа якунларига кўра 1-4-синфлар қизлари ўртасида 36-мактаб ўқувчиси Ширин Усмонжонова 1-, 6-мактаб ўқувчиси Моҳларойим Шарифжонова 2-, 26-мактаб ўқувчиси Муҳаррам Воҳобжанова 3-ўринларни, ўғил болалар ўртасида 45-мактаб ўқувчиси Асадулло Мирҳамидуллаев 1-, 26-мактаб ўқувчиси Ҳасанбой Илҳомжонов 2-ўрин, 32-мактаб ўқувчиси Исмоил Абдураҳмонов 3-ўринларни қўлга киритишди.
5-11-синфлар ўғил болалари ўртасида 32-мактаб ўқувчиси Сарварбек Ҳошимжонов 1-, 12-мактаб ўқувчиси Ҳасанбой Баҳриддинов 2-, 26-мактаб ўқувчиси Яҳёбек Ёрқинов 3-ўринларни эгаллашди.
Қизлар ўртасидаги баҳсларда 37-мактаб ўқувчиси Мухтасар Одилжонова 1-, 26-мактаб ўқувчиси Нозима Олимжонова 2-, 36-мактаб ўқувчиси Сарвиноз Зокиржонова 3-ўринларни банд этишди.






