Уйчи туманидаги 8-ДМТТда “Мусиқа машғулотида чолғу асбобларида чалишга ўргатиш" мавзусида мусиқа раҳбарлари Атиқа Мамадалиева, Саида Абдураҳмоновалар томонидан ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинарда барча ДМТТлардан мусиқа раҳбарлари қатнашдилар. Машғулот жараёнида педагогларнинг ижро услуби ва маҳорати барчага манзур бўлди. Рус тили фани ўқитувчиси Дилдора Темирова ижросидаги қўшиқ ҳам олқишлар билан кутиб олинди.
Тарбиячилар Мафтуна Дўланова, Муаззам Исроилова, дефектолог Сурайё Набижановалар ҳам тадбир давомида ўз маҳоратларини кўрсатишди.






