Уйчи туман Маънавият ва маърифат кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Миллий гвардия, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, ”Ҳунарманд” уюшмаси ва “Маърифат ”тарғиботчилари жамияти “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” номли танловини эълон қилади.
Танлов уч босқич (туман, вилоят, республика )да ва уч йўналишда ўтказилади:
1. Тасвирий ва амалий санъат. 2. Адабиёт ва публицистика (наср, назм ва публицистик материаллар)3. Миллий мақом ва миллий эстрада жанри.
Танловнинг туман босқичи жорий йилнинг 16 ноябрь куни 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтади. Танловда (15 ёшдан 30 ёшгача) бўлган илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларда фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи ёшлар иштирок этишлари мумкин. (барча йўналишлар бўйича иштирокчилар танловга ижодий ишлар билан бирга ариза-анкета, шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхасини тақдим этади)
Ташкилий қўмита тел. ( 94-304-61-43, 97-570-10-01 )
https://t.me/uychihokimligi






