ҚУМТЕПА КЧС - ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САРИ

ЖИЗЗАХЛИК ВАКИЛЛАР САНОАТ ЗОНАСИДА

Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Қумтепа ёшлар кичик саноат зонасининг биринчи босқичида умумий қиймати 55,0 млрд. сўмлик 52 та лойиҳа ишга туширилиб, 1500 дан зиёд иш ўрни яратилди.

Бугунги кунга келиб, темирчилик саноат зонасининг 2-босқичи учун қўшимча 2,0 гектар майдон ажратилиши натижасида 33 та ёш уста ҳунарманд томонидан қиймати 22,1 млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилиб, 500 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Мазкур саноат зонасининг ташкил этилиши ҳудудда фаолият юритаётган ёш темирчи уста-ҳунармандлар учун айни муддао бўлди.

Жиззах вилоятидан ташриф буюрган бир гуруҳ вакиллар бугун Қумтепа КСЗ бўлиб, тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар ва ўзаро тажриба алмашдилар.