Уйчи туманидаги "Машад соҳибкори" фермер хўжалиги миришкорлари жорий йилда 40,4 гектар майдонда “Андижон 35” навини парваришлаб, мўл-кўл ҳосил етиштирдилар.

172 тонна уруғлик пахта йиғиштириб олиниб, ҳосилдорлик 42,5 центнерданга етказилди. Ҳосилнинг барчаси юқори навларга сотилди.

Жамоа эришган зафарда ҳашарчилардан тортиб ҳар бир аъзонинг ҳиссаси катта. Фермер хўжалиги дала шийпонида бўлиб ўтган шодиёнада вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимов, туман ҳокими М.Маматхонов, сектор раҳбарлари иштирок этиб, самимий тилаклар билдиришди, теримда ва пахтани етиштиришда жонбозлик кўрсатганларга эсдалик совғаларини тақдим қилишди.

Фахрий Тоҳиржон Исматиллаев, фермер Зоҳиджон Исматиллаевга эришилаётган ютуқлар бардавом бўлиши, жамоага юқори ҳосилдорликка эришиш йўлида муваффақиятлар тиланди.@uychihokimligi