Биргина 2024 йилнинг ўзида 631 та янги корхоналар ташкил этилди. Шунингдек, мавжуд енгил саноат корхоналарини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Масалан, Уйчи туманидаги “Мега текстил” МЧЖ ҚКда асосан ип-калава ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхонага “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Наманган БХО томонидан 2024 йилда гаровсиз 60,0 млрд.сўм кредит ажратилди. Шунингдек, 21.7 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан - тўғри хорижий инвестиция киритилди. Амалга оширилган ишлар туфайли 120 та қўшимча янги иш ўрни яратилиб, корхонадаги жами ишчилар сони 500 нафарга етказилди.
Натижада ишлаб чиқариш хажми ортиб, ўтган 2024 йил давомида Хитой Халқ Республикаси, Туркия ва Россия давлатларига 9,0 млн. АҚШ долларлик ип-калава экспорт қилинди.
Жорий 2025 йилда корхона томонидан 15,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши ҳисобига экспорт хажмини 18,0 млн.долларга етказиш мақсад қилиб олинган.
Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси.






