Бугун Наманган вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган “Президент арчаси” тадбирида туманимиздан  29 нафар чин етим, ота-она қарамоғидан махрум бўлган болажонлар иштирок этдилар.

Туман маданият марказида ташкил қилинган тадбирда туман ҳокими Ш.Мусаев 8 нафар болажонга Президентимиз табриги ва совғаларини  топширди.

Ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ИИБ ходимининг фарзанди Элбек Рустамжоновга ҳам байрам  қувончи улашилди.