Уйчи туманидаги  Деҳқон МФЙ ёшлар етакчиси, туман Кенгаши депутати  Маъруфжон Юсубжонов ташаббуси билан Наманган вилояти шарқ яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида спортнинг ояма кёкушинкай-кан каратэ тури бўйича "ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ" мусобақаси ўтказилмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган.