Қаҳрамон ва Эзгулик маҳаллалари фуқаролари иштирокида «Тамаддун, маданият ва маърифат» эзгу ғояси асосида навбатдаги «Маърифат карвони» илмий маърифий ва маданий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Уни мактаб директори У.Ғаниев очди ва олиб борди. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова мазкур тадбирнинг мазмун- моҳияти ҳақида гапириб, юртимиздаги ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, маърузачилар Хизиробод жоме масжиди вакили М.Қўчқоров, МФЙ раислари М.Қорабоев, К.Юнусова, нуроний Н.Бозорбоев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Холмирзаеваларнинг таълим-тарбия тарғиботига қаратилган ташаббус орқали ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, улар онгига китобхонлик ватанпарварлик руҳини сингдириш асосий вазифа сифатидаги маърузалари тингланди.







