Мактабгача таълим ташкилотларида 2024-2025 ўқув йилида амалга ошириладиган маънавий-маърифий ишлар бўйича намунавий режанинг амалда ижроси таъминламоқда.
Декабрь – «Ҳуқуқий маданиятни ошириш” ойлиги доирасида Уйчи туманидаги 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг катта тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари билан «Мадҳиям фахрим» мавзусида суҳбат ташкил этилди.
Унда тарбияланувчиларга давлатимиз рамзлари ҳақида маълумот берилди. Болажонлар томонидан Ватан, ота-онани улуғловчи, яхшиликни тарғиб қилувчи шеърлар ўқилди.
Шунингдек, болаларга мўлжалланган эртак китоблар тарқатилди. Тадбир сўнггида муассаса директори М.Юсупова, гуруҳ раҳбари М.Пўлатовалар ўз миннатдорчиликларини билдиришди.







