Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Барнохон Мирзамова Уйчи туманида хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Умид МФЙда яшовчи,  “Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдирланган Баҳриддин  Усманов хонадонидаги томорқасидан унумли фойдаланиб, йилига 2-3 маротаба ҳосил олади. Ўнҳаят МФЙда ҳам томорқасидан яхшигина даромад топаётганлар кўп. Улардан бири “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби Ҳамидахон Жўраевадир. У мўъжазгина иссиқхонасида турфа хил гуллар етиштирмоқда.

Барно Мирзамова ўрганишлар давомида ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш ва даромадни кўпайтириш имкониятлари, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқ ва тавсиялар берди.