Уйчи тумани 1-сектор ҳудидидаги Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда йўл, электр, оилавий тадбиркорлик қилишга кредит, болалар нафақаси билан боғлиқ 13 та мурожаат тингланди. 9 та мурожаатга тушунтириш берилди, 2 та мурожаат ўз жойида ҳал этилди. 2 та мурожаатни ўрганиб, муаммони бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.







